Ҳаёт китоби!

Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар куни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ, кунда бир кишини хожатига яра, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!

Турсуной Содиқованинг
“Умр биттадир” китобидан.

🕊

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…

Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…Иншааллох..🤲

Шунинг учун ҳам Хавотир олманг!

Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат. Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа бўлган ҳаётдан завқланиб яшанг!🥰