Boysun district information and library center

Sahifalarimizni kuzatib boring!

“Ёшлар таянч бўлса, эл юксалади”

Ёшлартаянчбўлсаэлюксалади!!!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёш авлод тарбияси ҳақида “Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис етадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуг зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”, деб таъкидлаганлар.

Бойсун туман Ахборот-кутубхона марказида новбатдаги маънавият соати “Ёшлар таянч бўлса, эл юксалади” номли мавзу асосида бўлиб ўтди.
Маънавият соатда Ахборот-кутубхона маркази ходими Лутфия Вахобова ёшлар тарбиясига оид, эл юртга келажак авлодга муносиб фарзандлар бўлиб улғайишлари ҳақида маъруза қилдилар