Муаллиф: Александр Пушкин
Асар номи: “Капитан қизи”
Пушкиннинг рус маданияти тақдиридаги ўрни бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Шу боисдан уни ўз халқининг жонкуяр истеъдоди сифатида улуғлайдилар. Шахсий ҳаётидаги нотинчликлар, сургундаги адиб ижодига таъсир қилмай қолмади. Руҳий ёзилиш, тушкунликка қарамай Александр Пушкин кетма-кет шеърлар, достонларни эълон қилади. Ўз асарларида инсон эрки, озодлиги, қадр-қиммати, халқига хос фазилатлари, тили ва юртига муҳаббати мавзуларини тараннум этади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга биз кўпчилик томонидан сўралган “Капитан қизи” асарни жамладик. Бу асар ўзбек китобхонига жуда ҳам таниш, ўзбек адабиёти ривожида янги йўналиш пайдо бўлишида ҳам Пушкин ижодий мероси етакчи аҳамиятга эга. Бугунги кун ўқувчисига ҳам илинаётганимиз мазкур китоб китобхоннинг адиб ижодига яқинроқ бўлишида дебоча бўлади, деб умид қиламиз.
Boysun district information and library center
Sahifalarimizni kuzatib boring!
More Stories
Zahiriddin Muhammad Bobur buyuk davlat arbobi!
Navoiy ijodiga ehtirom!
Ma`rifatga baxshida umr