Boysun district information and library center

Sahifalarimizni kuzatib boring!

#Эркин_Воҳидов_85_ёшда

Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат ташкил этилди. Қабул қачондан?

Халқ – устозим, мен эса – толиб,

Сўз дурларин термоқдир ишим.

Одамларнинг ўзидан олиб,

Одамларга бермоқдир ишим.

Ушбу сатрларни Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодининг бошланишида ёзган. Буюк шоир умрининг охиригача мана шу сатрлардаги тамойилга амал қилиб яшади ва ижод қилди.

Эркин Вохидов шеърлари APK 6 für Android herunterladen – Die neueste Verion  von Эркин Вохидов шеърлари APK herunterladen - APKFab.com

Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўқитувчилар оиласида дунёга келди. Шоир иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган отаси, сўнг онаси вафотидан кейин Тошкентдаги тоғаси Соҳибоевлар хонадонида униб-ўсиб вояга етди. Бу оила аъзолари адабиётга, санъатга, умуман, маърифатга ташна одамлар эди, хонадонда тез-тез шоир ва хонандаларнинг мароқли давралари бўлиб турарди. Эркин Воҳидов шахсияти, характерининг шаклланишига оилавий муҳит катта таъсир қилди. Ундаги нафосатга, шеъриятга меҳр шу хонадонда, ана шу давраларда шаклланди. Эркин Воҳидов табиатидаги Шарқ маданияти ва адабиётига чуқур эҳтиром, шарқона одоб-андиша, тавозе, ана шу давра иштирокчилари таъсирида тобланди. Ёш шоир 14-15 ёшида қўлига қалам олиб, ижод уммонига ирмоқ бўлиб қуйила бошлади. 19 ёшида қуйидаги сатрларни битди:

Мен жилғаман,

Дарё бўлиб тошгим келади.

Она юртим,

Сенга ўғлон бўлгим келади.

Бугун сенга

Фақатгина шеър бағишладим.

Эркин Воҳидов — Википедия

Ўтган аср ўрталарида “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатимизда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар орасида Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби буюк истеъдод соҳиблари бор эди.

Шоирнинг йигирма уч ёшида чиққан “Тонг нафаси” номли биринчи шеърий тўплами миллий шериятимизга янги нафас олиб кирди. Унга тақриз ёзган адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов таъкидлаганидек, ёш шоирнинг илк машқларида кўпроқ дунёни энди кашф этаётган, ўзининг кашфиётидан ўзи завқланиб, қувончидан  бошқаларни хабардор этишга ошиқаётган, ҳаёт бениҳоя гўзал, ноёб неъмат эканини тушуниб келаётган мурғак қалбнинг қувончлари бор. Шоир ижодида некбин руҳ – ҳаёт мадҳи, севги сурури, фахр- ифтихор туйғуси етакчилик қилди. Бу хусусият 1969 йилда чоп этилган “Ёшлик девони” китобида ёрқин кўринди. Шеъриятимизда севги мавзусининг қайта ҳаёти ғазалнинг жонланишига олиб келди. “Ёшлик девони” шу жараённинг энг жиддий намунаси, шоирнинг улкан ижодий жасоратидир.

Erkin Vohidov - Qilurman rashk o'zimdan ham | Эркин Вохидов - Қилурман рашқ  ўзимдан хам - YouTube

Шоирнинг бирдан бир орзуси – она юртини озод ва ҳур кўриш бўлиб, бу ғоя унинг барча шеърлари-ю “Ўзбегим” қасидаси ва достонлари мағзига сингдирилган

Эркин Воҳидов бир қатор ажойиб драматик достонлар муаллифи. У моҳир драматург. Адибнинг “Ойжамол”, “Олтин девор” каби драматик асарлари машҳур бўлиб кетган. Бу асарлар кўп йиллардан буён ўзбек миллий драма театри саҳнасида ўйналиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлган. “Театр” журналининг 2006 йил 6-сонида журналист Эркин Усмоновнинг “Олтин девор” қандай яратилган эди?..” номли мақоласида комедиянинг яратилиш тарихи ҳақида сўз боради.

Эркин Воҳидов оташин публицист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилди. “Шоиру, шеъру, шуур” номли китобда адибнинг адабий ўйлари ва фикрлари жамланган. Шу билан бирга у моҳир таржимон сифатида С.Есенин, М.Светлов, А.Блок, Р.Ҳамзатов каби истеъдодли шоирларнинг шеъларини ўзбек тилига таржима қилди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати жаҳон адабиётининг шоҳ асарларидан бири буюк немис шоири Гётенинг “Фауст” асари таржимасида юқори чўққига кўтарилди.

Эркин Воҳидов: Инсон | Asaxiy