Boysun district information and library center

Sahifalarimizni kuzatib boring!

Ayol bilan munavvar olam!

АЁЛ МАНЗУМАСИ💐💐💐💐💐

Бу диёрда ору номус,
шаъну шавкатдир аёл,
Меҳру шафқатдан яралган,
меҳру шафқатдир аёл.

Олам узра бир қуёш бор,
битта ой бордир, валек,
Ердаги нур — моҳитобон,
шамси талъатдир аёл.

Она сўзи юрт сўзи бирлан
нечун пайвастадир?
Бир улуғ элдир, Ватандир —
шунга сархатдир аёл.

Кўкдаги кунларни ҳам
чарчатгуси меҳнатлари,
Уч юз олтмиш томири
иш бирла заҳматдир аёл.

Жон десам жононадир,
жоним десам жонимдадир,
Ул муҳаббат оламига
мангу даъватдир аёл.

Мен қошингизнинг қаросидан
дилимга хат олай,
Ваҳ, нечук нозик нафосат,
инжа санъатдир аёл!

Бу гўзал нозу адолар
ҳеч адолар қилмагай,
Қайта-қайта жон ато
этгувчи ҳайратдир аёл.

Умрингизнинг боғларига
файз берган ҳам ўшал,
Билсангиз Ҳақдин мукофот
ҳамда рағбатдир аёл.

Онажоним, Она юртим,
давлатинг кам бўлмагай,
Токи сен борсан жаҳонда
катта давлатдир аёл.

Сирожиддин Саййид💐💐💐💐

Халқаро хотин-қизлар куни тарихини биласизми?

1857 йил 8 мартда Нью-Йоркдаги тўқувчилик ва пойабзал корхоналарида ишловчи хотин-қизлар намойишга чиқади. Улар 10 соатлик иш кунини жорий этиш, иш шароитларини яхшилаш, ойлик иш ҳақини кўтариш ва эркаклар билан аёллар ҳуқуқларини тенглаштириш сингари талабларни кўтаришган эди. Ушбу намойиш натижасида хотин-қизларнинг маълум талаблари қондирилади.

1908 йил 8 мартда АҚШлик аёллар сайловда қатнашиш, болалар меҳнатини таъқиқлаш ва бошқа бир қатор талаблар билан бирга февраль ойининг сўнгги якшанбасини «Миллий аёллар куни» деб эълон қилинишини талаб этдилар.

Орадан икки йил ўтиб, 1910 йил Дания пойтахти Копенгагенда бўлиб ўтган хотин-қизларнинг II Халқаро конференциясида 8 мартни – Халқаро хотин-қизлар куни, деб эълон қилиш ва ушбу кунни ҳар йили дунё миқёсида байрам қилиш ташаббуси илгари сурилди.

1965 йил 8 мартдан эътиборан Халқаро хотин-қизлар байрами дам олиш куни деб эълон қилинди.