Yonimizdagi qaxramonlar!!!

Дориломон кунларга етиб келган Қахрамонлар рағбатлантирилди

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 2 май куни Бойсун туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилди.

Жумладан бугунги кунда Бойсун туманида 5 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари:

Ҳамроев Шоҳимардон, 99 ёш “Темир дарвоза” маҳалласи.

Бозоров Тожи, 104 ёш, “Кўлқамиш” маҳалласи;

Олимов Муҳаммади, 97 ёш, “Юқори Мачай” маҳалласи;

Муратов Дўсмат, 98 ёш, “Пулҳоким” маҳалласи;

Қуллиев Жумақул, 98 ёш, “Сайроб” маҳалласида  фарзандлари неварали ардоғида умргузаронлик қилиб келмоқдалар.

Куни кеча вилоят ҳокими бошчилигида вилоят ҳамда туман мутасадди раҳбарлари бошчилигида Бойсун туманидаги 5 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюриб Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ҳамда совғалари етказилди.

Бугун 100 билан юзлашган отахонлар фарзанду набиралари ардоғида. Дуоталаб ҳамқишлоқлар борми, меҳмонларми, уруш воқеалари ҳақида сўрар эканлар, Қахрамонлар эса кўпроқ тинчлик замонларнинг қадри тўғрисида тўлқинланиб сўзлайдилар. “Дориломон кунлар учун шукур қилиш, халқнинг хизматида бўлиш энг муҳими” дейдилар.