Китобхон оилада китобхон фарзандлар улғаяди!

Бойсун туман Aхборот-кутубхона марказида “ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН-2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида туман AКМга аъзо бўлган оилавий китобхонлар ўртасида «Китобхон оилада китобхон фарзандлар улғаяди» номли давра суҳбати ташкил этилди. Давра уҳбати давомида оилаларда китобнинг тутган ўрни, бугунги кунда қай даражада оилаларда китобхонлик муҳити яратилгани ҳақида ота-оналар билан савол-жавоблар ўтказилиб, уларнинг фикрлари билан ўртоқлашилди.
Шунингдек энг сара ўзбек ва жаҳон адабиётлари оилавий китобхонлар ўқишлари учун тавсия этилди. Оилавий китобхонлар ўзларининг уйларида ташкил этган кичик «уй кутубхонаси» ҳақида сўзлаб, болаларини ҳам айнан кутубхоналарини бойитиб бораётганларини фахр билан айтиб ўтишди.

Возможно, это изображение 7 человек, люди сидят, люди стоят и в помещении